Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
халқимни қаҳр–ғазаб ва қаттиқ жаҳл устида турли юртларга тарқатиб юборганимдан кейин, уларни йиғиб оламан. Уларни яна мана шу ерга олиб келаман. Улар бу ерда осойишта умр кечирадилар. Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Исроил халқидан ҳазар қилиб, зулм ўтказган биронта қўшни халқ бундан буён Исроил халқи учун тикан ва янтоқдай бўлмайди. Исроил халқи Эгаси Раббий Мен эканлигимни билиб олади. Мен тарқатиб юборган халқим Исроилни узоқ юртлардан Ўзим йиғиб оламан. Улар орқали барча халқларга муқаддаслигимни аён қиламан. Мен қулим Ёқубга мулк қилиб берган ерда уларни ўрнаштираман. Улар осойишта ҳаёт кечирадилар. Уйлар қуриб, узумзорлар барпо қиладилар. Улардан ҳазар қилган қўшни халқларни жазолаганим учун халқим бехатар, тинч яшайди. Ўшанда Эгаси Худо Мен эканлигимни билиб олади.” Сизлар булғаган Менинг буюк номим қанчалик муқаддас эканлигини Мен барча халқларга кўрсатаман. Ўшанда Эгаси Мен эканлигимни улар билиб оладилар. Мен сизлар орқали Ўз муқаддаслигимни уларга аён қиламан. Эгамиз Раббийнинг каломи шудир. Ахир, сизларни барча халқлар орасидан, ҳамма юртлардан йиғиб оламан. Ўз юртингизга олиб бориб ўрнаштираман.
Выбор основного перевода