Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳа, Мен бу юртга шундай бир чўпон бераманки, у ҳалок бўлаётганларга қарамайди. Йўқолганларни изламайди, ярадорларга шифо бермайди, соғ бўлганларни озиқлантирмайди. Аксинча, семиз қўйларни сўйиб ейди, туёқларини ҳам кесиб ташлайди. Исо оломонни кўриб, уларга ачиниб кетди, чунки улар чўпонсиз қўйлардай довдираган ва ҳолдан тойган эдилар. Нима деб ўйлайсиз: агар бир одамнинг юзта қўйи бўлса–ю, улардан бири адашиб қолса, у тўқсон тўққизтасини тоғларда қолдириб, адашиб қолганини излаб кетмайдими?! “Сизларнинг орангизда кимнингдир юзта қўйи бўлса–ю, биттаси адашиб қолса, тўқсон тўққизтасини яйловда қолдириб, адашган қўйни топмагунча қидирмайдими? Қўлингиз остидаги сурувга ўз ҳукмингизни ўтказмай, уларга ўрнак бўлинглар. Ҳаммамиз қўйлардай йўлдан адашдик, Ҳаммамиз ўз йўлимиздан кетдик. Ҳаммамизнинг айбларимизни Эгамиз унинг зиммасига юклади. Ахир, чўпонлар аҳмоқ, Улар Эгамиздан маслаҳат олмадилар. Шунинг учун ҳам ишлари ўнгидан келмади, Қўйлари ҳар ёққа тарқалиб кетди. Эй халқимни боққан чўпонлар, сизлар қўйларимни ўз ҳолига ташлаб қўйдингизлар. Уларни тарқатиб, узоқларга қочириб юбордингизлар. Бу ёвуз қилмишларингиз учун Мен сизларни ўз ҳолингизга қўймай жазолайман, — деб айтмоқда Исроил халқининг Худоси — Эгамиз. — Менинг халқим адашган қўйларга ўхшайди. Чўпонлари уларни йўлдан адаштириб, тоғларга ҳайдаб юбордилар. Улар тоғлару қирларда дарбадар кезиб, оромгоҳини унутдилар. Қўйларимга дуч келган одам уларни еди. Душманлар шундай деди: «Бизнинг айбимиз йўқ. Уларнинг ўзлари Эгасига қарши гуноҳ қилди. Эгаси улар учун асил яйловдай эди, ота–боболари Эгасига умид боғлаган эди.»
Выбор основного перевода