Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ахир, чўпонлар аҳмоқ, Улар Эгамиздан маслаҳат олмадилар. Шунинг учун ҳам ишлари ўнгидан келмади, Қўйлари ҳар ёққа тарқалиб кетди. Эгамиз шундай демоқда: “Чўпонлар яйловимдаги қўйларни тарқатиб юборяптилар, уларни йўқ қиляптилар. Бундай чўпонларнинг ҳолига вой! Мен, Эгангиз Раббий, барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаман: ана, чўпонсиз қолган қўйларим ўлжа бўлди. Менинг қўйларим ҳамма ёввойи ҳайвонларга егулик бўлди. Эй чўпонларим, сизлар қўйларимни қидирмадингиз. Қўйларимни боқмай, ўзингизни боқдингиз. Шунинг учун, эй чўпонлар, Менинг сўзимни икки қулоғингиз билан эшитиб қўйинглар! Мен, Эгангиз Раббий, айтаманки, сизларга қаршиман. Нобуд бўлган қўйларимни сизлардан ундириб оламан. Сизлар сурувимни бошқа боқмайсизлар. Бундан буён фақат ўз қоринларингизни тўйғизиб юрмайсизлар. Мен қўйларимни сизнинг оғзидан тортиб оламан, сиз қўйларимни емайсизлар. Яхши яйловларда ўтлатаман, Исроил тоғлари уларнинг яйлови бўлади. Улар ўша ердаги майсазорларда ётиб, Исроил тоғларининг кўм–кўк яйловларида ўтлаб юради. Мен Ўзим қўйларимга чўпон бўламан. Уларга ором бераман, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. Эй сурувни тарк этадиган қадрсиз чўпоним, Ҳолингга вой! Қилич сенинг қўлингни чопиб, Ўнг кўзингни ўйиб ташласин! Сенинг қўлинг бутунлай қуриб қолсин, Ўнг кўзинг кўр бўлсин!” Мен яхши чўпонман. Яхши чўпон қўйлари учун жонини фидо қилади. Исо нонуштадан кейин Шимўн Бутрусдан сўради: — Юҳанно ўғли Шимўн, сен Мени улардан кўпроқ яхши кўрасанми? — Ҳа, Раббим! Мен Сизни яхши кўришимни Ўзингиз биласиз–ку, — деди Унга Бутрус. — Қўзиларимни ўтлат, — деди унга Исо. Исо иккинчи марта Бутрусдан сўради: — Юҳанно ўғли Шимўн, сен Мени яхши кўрасанми? — Ҳа, Раббим! Сизни яхши кўришимни Ўзингиз биласиз–ку, — деди Бутрус Унга. — Қўйларимни боқ, — деди унга Исо. Сўнг учинчи марта Бутрусдан сўради: — Юҳанно ўғли Шимўн, сен Мени яхши кўрасанми? Исо учинчи марта яна шу саволни бергани учун Бутрус хафа бўлди. — Раббим! Сиз ҳамма нарсани биласиз, мен Сизни яхши кўришимни ҳам биласиз, — деди Бутрус. Исо унга шундай деди: — Қўйларимни ўтлат! Мана, сизларнинг олдингизга учинчи марта боришга тайёрман. Сизларга юк бўлмайман, чунки менга сизларнинг нарсангиз эмас, ўзингиз кераксиз. Зотан, фарзандлар ота–оналари учун эмас, балки ота–оналар фарзандлари учун мол–мулк йиғиши лозим. Бу одамлар жамоатингизни ҳам ҳалокатга йўлиқтирадилар. Улар фақат ўзини боқадиган чўпонларга ўхшайди. Сизлар таом ейиш учун бирга йиғилганингизда, Раббимиз Исони хотирлаш учун нон синдирганингизда, улар уялмай, очкўзлик билан қоринларини тўйдирадилар. Улар шамол ҳайдаган ёмғирсиз булутларга ўхшайдилар, мавсумида мева бермайдиган дарахтлар кабидирлар. Бу устозлар қўпориб ташланган дарахтлардай ўликдирлар.
Выбор основного перевода