Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сенга зулм қилганларга ўз танасини едираман, Улар шароб ичгандай бўлиб, ўз қонидан маст бўлади. Шунда жамики одамзод Мен, Эганг, нажоткоринг ва қутқарувчинг эканлигимни, Ёқуб наслининг қудратли Худоси эканлигимни билиб олади.” Эгамизнинг каломи шудир: “Шундай вақт келадики, Мен чўлоқларни йиғиб оламан. Ҳайдаб юборилганларни тўплайман, Ўзим азобга гирифтор қилганларимни йиғаман. Аксинча, адашган қўйларга ўхшаган Исроил халқи олдига боринглар. Исо эса шундай деди: — Худо Мени фақат Исроил халқининг адашган қўйлари олдига юборди. Эҳтиёт бўлинглар, бу кичиклардан биронтасини ҳам хор қилманглар. Сизларга шуни айтай: самода уларнинг фаришталари доимо самовий Отамнинг жамолини кўриб туради. Мен солиҳларни эмас, гуноҳкорларни тавбага чақиргани келганман. “Сизларнинг орангизда кимнингдир юзта қўйи бўлса–ю, биттаси адашиб қолса, тўқсон тўққизтасини яйловда қолдириб, адашган қўйни топмагунча қидирмайдими?
Выбор основного перевода