Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Сизларни чўпоннинг таёғи билан саралайман, аҳдимга бўйсунишга мажбур қиламан. Менга қарши гуноҳ қилган исёнкор одамларни орангиздан йўқ қиламан. Сизлар мусофир бўлиб юрган юртдан ўша исёнкорларни чиқариб юбораман. Аммо Исроил юртига улар кирмайдилар. Ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар. Эгамиз шундай демоқда: “Ғазабим халқимнинг йўлбошчиларига қарши ёнмоқда, Мен халқимнинг бу чўпонларини жазолайман. Мен, Сарвари Олам, Ўз сурувим бўлган Яҳудо халқи учун қайғураман. Мен ўша сурувни улуғвор жанг отларидай қиламан. Барча халқлар Унинг ҳузурига тўпланадилар. Чўпон қўйларни эчкилардан ажратгандай, У халқларни бир–биридан ажратади. У қўйларни ўнг томонига, эчкиларни чап томонига қўяди.
Выбор основного перевода