Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен улар устидан бошқа чўпонларни тайинлайман. Чўпонлар қўйларимни боқадилар. Шунда қўйларим ҳеч нарсадан қўрқмайди, саросимага тушмайди. Уларнинг биронтаси ҳам йўқолмайди.” Эгамизнинг каломи шудир. Даҳшатли кун яқинлашди, Менинг ғазаб куним келишига оз қолди. Мана шу кун булутли кун бўлади, Халқлар кулфат чекадиган замон бошланади. Зимзиё зулмат куни бўлар у кун, Булут қоплаган тим қоронғи бўлар у кун! Катта кучли лашкар юртни босар, Ёришган тонгдай тоғлар узра ёйилар. Бунақаси азалдан ҳеч содир бўлган эмас, Бундан кейин ҳам ҳеч қачон содир бўлмас. “Сизларнинг орангизда кимнингдир юзта қўйи бўлса–ю, биттаси адашиб қолса, тўқсон тўққизтасини яйловда қолдириб, адашган қўйни топмагунча қидирмайдими? Бу қўрада бўлмаган бошқа қўйларим ҳам бор. Уларни ҳам олиб келишим керак. Улар ҳам Менинг овозимга қулоқ солади, шунда бир сурув, бир чўпон бўлади.
Выбор основного перевода