Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўша куни Исроилдаги омон қолганларга Юртнинг ҳосили ифтихор, улуғворлик бўлади. Ҳа, Эгамнинг новдаси кўркам, улуғвор бўлади. Эссайнинг томиридан новда ўсиб чиқади, Ҳа, унинг илдизидан кўчат ёйилади. Шунинг учун, эй инсон, башорат қилиб айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: қўшни халқлар сизларга ҳар ёқдан ҳамла қилиб, сизларни хонавайрон қилганлари учун, сизлар уларнинг мулки бўлдингиз, одамлардан ҳақоратлар эшитиб, хўрликлар кўрдингиз. Эй инсон, шу сабабдан Исроил юрти ҳақида башорат қилиб, тоғлару қирларга, сойликлару водийларга айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: қўшни халқлар сизларни қанчалик хўрлаганини кўриб, ғазабим келди, рашким қўзиди. Мен сизларни барча нопокликлардан халос қиламан. Ғалла ҳосилини мўл етиштириб, очарчиликка чек қўяман.
Выбор основного перевода