Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сен, эй Худо, мўл ёмғир бердинг, Толиққан ерингга қайтадан куч ато этдинг. Эгамиз чиндан неъматин ёғдиради, Еримиз ўз ҳосилини беради. Ўша куни Исроилдаги омон қолганларга Юртнинг ҳосили ифтихор, улуғворлик бўлади. Ҳа, Эгамнинг новдаси кўркам, улуғвор бўлади. Эгамиз шундай демоқда: “Эй Исроил, сен анча олдин Бўйинтуруғингни синдирган эдинг, Кўп вақт олдин кишанларингни узган эдинг. «Сенга хизмат қилмайман!» деб айтган эдинг. Ҳар бир баланд тепаликда бутларга сажда қилдинг, Ҳар бир яшил дарахт остида фоҳишадай ётдинг. Сарвари Олам шундай демоқда: “Ўша куни Мен халқимнинг бўйнидаги бўйинтуруқни синдираман, кишанларини узиб ташлайман. Менинг халқим энди ҳеч қачон ажнабийларга қул бўлмайди. Овқат танқислигидан халқлар орасида хор бўлмаслигингиз учун боғлару далаларингизга мўл ҳосил бераман.
Выбор основного перевода