Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Агар Мен фосиққа: “Сен албатта ўласан”, деб айтсам–у, сен эса ўша одамни бу ҳақда огоҳлантирмасанг, ҳаётини сақлаб қолай деб, уни фосиқлик йўлидан қайтармасанг, ўша одам ўз гуноҳи учун ўлади. Бироқ унинг ўлими учун Мен сени жавобгар қиламан. Ёпинчиқларингизни йиртиб ташлайман, халқимни чангалингиздан халос қиламан. Улар энди сизнинг қурбонларингиз бўлмайди. Ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар. “Эй инсон, Исроил чўпонларига қарши башорат қилиб айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: эй Исроил чўпонлари, сизнинг ҳолингизга вой! Сизлар қўйларни боқиш ўрнига ўзингизни боқиб юрибсизлар! Мен, Эгангиз Раббий, барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаман: ана, чўпонсиз қолган қўйларим ўлжа бўлди. Менинг қўйларим ҳамма ёввойи ҳайвонларга егулик бўлди. Эй чўпонларим, сизлар қўйларимни қидирмадингиз. Қўйларимни боқмай, ўзингизни боқдингиз. Бир ой ичида уларнинг учта чўпонини ҳайдаб юбордим. Қўй савдогарларига бўлган сабр–тоқатим ҳам тугади, улар ҳам мени ёмон кўриб қолдилар. Жамоатдаги йўлбошчиларингизга қулоқ солинглар, айтганларини қилинглар. Ахир, улар имон йўлида сизларга посбонлик қиладилар, Худонинг олдида сизлар учун ҳисобот берадилар. Уларга итоат қилсангиз, улар ўз ишини хурсандчилик билан бажарадилар, бўлмаса, ўлган кунидан қиладилар. Бундан сизга нима фойда?!
Выбор основного перевода