Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сурувнинг чўпони бўлмагани учун қўйларим ҳар ёққа тарқалиб кетди. Улар ҳамма ёввойи ҳайвонларга ўлжа бўлди. Мен, Эгангиз Раббий, барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаман: ана, чўпонсиз қолган қўйларим ўлжа бўлди. Менинг қўйларим ҳамма ёввойи ҳайвонларга егулик бўлди. Эй чўпонларим, сизлар қўйларимни қидирмадингиз. Қўйларимни боқмай, ўзингизни боқдингиз. Мен, Эгангиз Раббий, айтаманки, сизларга қаршиман. Нобуд бўлган қўйларимни сизлардан ундириб оламан. Сизлар сурувимни бошқа боқмайсизлар. Бундан буён фақат ўз қоринларингизни тўйғизиб юрмайсизлар. Мен қўйларимни сизнинг оғзидан тортиб оламан, сиз қўйларимни емайсизлар. Эй сурувимдаги қўйлар, сизлар ҳақингизда Мен, Эгангиз Раббий, айтаманки, сурувимдаги қўйлар орасида ажрим қиламан, қўчқор ва така орасида ҳукм чиқараман.
Выбор основного перевода