7
Улар сендан: «Нега хўрсиняпсан?» деб сўрашганда, уларга шундай жавоб бер: «Нохуш бир хабар эшитдим. У амалга ошганда, одамларнинг юраги орқага тортиб кетади, қўлларида мадор қолмайди, руҳи тушади, иштонлари ҳўл бўлади. Эгамиз Раббий шундай демоқда: Мана ўша вақт яқинлашиб қолди! У албатта амалга ошади.»”
Ҳамма қўллардан дармон кетади, Ҳар бир инсон ваҳимага тушади.
Эй Исроил, Эгамиз Раббий шундай деб айтмоқда: мана, кулфат келмоқда! Даҳшатли кулфат!
Кунингиз битди! Эвоҳ, кунингиз битди! Мана, бало бошингизга келди!
Одамларнинг қўлларида мадор қолмайди, иштонлари ҳўл бўлади.
Кулфат кетидан кулфат келади, миш–миш кетидан миш–миш тарқалади. Одамлар башорат истаб, пайғамбар олдига беҳуда боришади. Руҳонийлар таълимот беришга, оқсоқоллар маслаҳат беришга ожиз бўладилар.
Адабингизни берган куним мардлигингизни кўраман, ўшанда Мен билан олишишга қурбингиз етармикан?! Мен, Эгангиз, айтганларимни амалга ошираман.
Мен айтган ўша кун албатта келади, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. —