Эгамиз кўнглидаги ниятини бажармагунча, Уни охирига етказмагунча, Ғазабидан тушмайди. Кейинчалик буни англаб оласизлар.
Бу оловни Мен, Эганг, ёндирганимни бутун дунё кўради. Ҳеч ким уни ўчира олмайди.»”
Эй Бобил шоҳи, қиличингни қинига сол! Бошқаларни жазолашдан тўхта! Энди Мен сени она юртингда, таваллуд топган жойингда ҳукм қиламан.
Эй Найнаво, нечун Эгамизга қарши фитна уюштирасан?! Ахир, У бир уриб сени қириб ташлайди, Иккинчи уришига ҳожат бўлмайди.