Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз шундай деди: “Эй инсон, бир ғишт олиб олдингга қўй, унинг устига Қуддус расмини чиз. Расмдаги шаҳарни қамал қилиб, атрофига қамал иншоотларини билдирувчи уюмларни ҳосил қил, шаҳар деворига қиялатиб тупроқ уй, душман қароргоҳларини ўрнат, шаҳарнинг гир айланасига девортешар қуролларни жойлаштир. Кейин товани ол. Товани темир девор каби, ўзинг билан расмдаги шаҳарнинг орасига ўрнат. Сўнг шаҳарга юзлан, сен шаҳарни қамал қилган бўласан. Исроил халқи учун бу бир аломат бўлади. Одамларнинг юраги орқага тортиб кетди, Улар қўрқувдан қоқила бошлашди. Мен қиличимни қирғин учун ўрнатдим, Шаҳарнинг ҳар бир дарвозаси олдига қўйдим. Эҳ, мана қиличим ялтиратиб тозаланди. Одамларни қириш учун қинидан чиқарилди.
Выбор основного перевода