Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз шундай демоқда: “Ана, шимолдаги юртдан оломон келмоқда, Дунёнинг четидан буюк бир халқ қўзғалмоқда. Камону найзалар билан қуроллангандир улар, Шафқат қилмайдиган золимдир у одамлар. Улар отларини елдиради, Тўлқинланган денгиздай гувиллаб келади. Эй қиз Қуддус, улар қаршингда саф тортадилар, Жанг қилишга шай бўлиб турадилар.” Эгамиз шундай дейди: “Эй Бобил, сен Менинг болғам, уруш қуролимсан. Сен билан эздим Мен халқларни, Сен билан парчаладим шоҳликларни. Сен билан пачақладим отлару чавандозларни, Мажақладим жанг араваларию аравакашларни. Кўп ўтмай сизларни ғазабимга дучор қиламан, жаҳлимдан тушмагунимча қаҳримни устингизга сочаман. Тутган йўлингиз учун сизларни ҳукм қиламан, жирканч одатларингиз учун жазолайман. Ёки Мен ўша юртга ғазабимни ёғдириб, бутун жонзотни ўлат орқали қириб ташламоқчи бўлдим, дейлик. Кумуш, мис, қалай, темир ва қўрғошин ўчоққа қандай йиғилса, эритиш учун тагига олов қандай ёқилса, Мен худди шундай қаҳру ғазаб билан сизларни йиғаман, ҳаммангизни шаҳарда эритиб йўқ қиламан. Ҳа, Мен сизларни Қуддусга йиғиб оламан, ғазабим оловини сизларга сочаман. Сизлар эриб йўқ бўлиб кетасизлар.
Выбор основного перевода