Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунда ҳам Менга қаршилик қилиб итоат этмасангиз, гуноҳларингизга яраша етти карра кўпроқ таъзирингизни бераман. Мен ҳам сизларга қаршилик қилишни давом эттираман. Ўзим гуноҳларингиз учун етти карра кўпроқ таъзирингизни бераман. Болоқ Баломдан қаттиқ ғазабланганидан кафтини кафтига уриб: — Мен сени, ғанимларимни лаънатлагин деб, чақиртирган эдим. Сен эса уларни уч марта дуо қилдинг! — деб дўқ урди. Яҳудо шоҳи Ёҳайиқим ҳукмронлиги даврида Бобил шоҳи Навухадназар Яҳудога ҳужум қилди. Ёҳайиқим уч йил унинг ҳукмдорлиги остида бўлди. Охири у Навухадназарга қарши исён кўтарди. Ўша пайтда Бобил шоҳи Навухадназарнинг лашкари Қуддусни қамал қилди. Зидқиё ҳукмронлигининг тўққизинчи йили ўнинчи ойининг ўнинчи кунида Бобил шоҳи Навухадназар Қуддусга қарши бутун лашкарини тортиб келиб, шаҳарни қамал қилди. Шаҳар девори атрофида қамал иншоотларини ясатди. Эгамиз Раббий менга деди: “Қани бўл, кўксингга ур, ерни теп. Шундай деб хитоб қил: «Қабиҳликка қўл урган Исроил халқининг ҳолига вой!» Ахир, улар қиличдан, очарчилигу ўлатдан нобуд бўладилар! Ноҳақ фойда кўрганингиз учун, қон тўкканингиз учун Мен ғазаб ичра кафтимни кафтимга ураман. Бобил шоҳининг кучига эса куч қўшиб, қўлларига қиличимни тутқазаман. Ҳа, Мен фиръавннинг қўлларини синдираман, у душмани олдида оғир яраланган одам каби инграйди.
Выбор основного перевода