Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Оссурия вайрон бўлади, аммо инсоннинг қиличидан эмас. Худонинг қиличи Оссурияликларни уради. Оссурияликлар ваҳимага тушиб қочадилар. Кучли, ёш йигитларини қул қилиб олиб кетадилар. Босқинчилар саҳродаги Ҳамма яланг қирларни эгаллаб олдилар. Энди Менинг қиличим бутун юртни вайрон қилади, У бошидан бу бошигача ҳаммани қириб ташлайди. Бехатар яшаётган биронта одам қолмайди. Эгамиз Оммон халқи тўғрисида шундай дейди: “Исроил тирноққа зормиди?! Унинг меросхўри йўқмиди?! Нимага унда Мўлахга топинадиганлар Гад ҳудудини эгаллаб олишди? Нимага Оммон халқи Гад шаҳарларида яшаяпти? Бу қилмишлари учун шундай кунлар келадики, Мен Оммонликларнинг Рабба шаҳрига қарши уруш эълон қиламан, — деб айтмоқда Эгамиз. — Рабба шаҳрини вайроналар уюмига айлантираман, Атрофдаги қишлоқларига ўт қўяман. Шунда Исроил халқи Оммон босқинчиларининг ерларини босиб олади, — деб айтмоқда Эгамиз. — “Эй инсон, Оммон халқига юзлан, уларга қарши башорат қил. Оммон халқига айт: «Эгамиз Раббийнинг сўзларини эшитинг! Эгамиз Раббий шундай демоқда: муқаддас масканим ҳаром қилинганда, Исроил юрти хароб бўлганда, Яҳудо халқи сургун қилинганда, сизлар: ‘Аҳа!’ дея хурсанд бўлган эдингизлар. Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: “Мўабликлар халқимни қанчалик таҳқирлаганини, Оммонликлар уларни қанчалик хўрлаганини, Халқимни ҳақоратлаб, юртига таҳдид солишганини эшитдим. Шундай экан, Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи айтаманки, Мўаб юрти Садўм шаҳрининг ҳолига тушади, Оммон юрти Ғамўра шаҳрига ўхшаб қолади. Ўша юртлар шўр босган тиканзорларга айланади, То абад ташландиқ жойлар бўлиб қолади. Халқимнинг омон қолганлари уларни талон–тарож қилади. Юртларини ўзларига мулк қилиб олишади.”
Выбор основного перевода