Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз Оммон халқи тўғрисида шундай дейди: “Исроил тирноққа зормиди?! Унинг меросхўри йўқмиди?! Нимага унда Мўлахга топинадиганлар Гад ҳудудини эгаллаб олишди? Нимага Оммон халқи Гад шаҳарларида яшаяпти? Бу қилмишлари учун шундай кунлар келадики, Мен Оммонликларнинг Рабба шаҳрига қарши уруш эълон қиламан, — деб айтмоқда Эгамиз. — Рабба шаҳрини вайроналар уюмига айлантираман, Атрофдаги қишлоқларига ўт қўяман. Шунда Исроил халқи Оммон босқинчиларининг ерларини босиб олади, — деб айтмоқда Эгамиз. — Дод сол, эй Хашбон! Ай шаҳри вайрон бўлди! Эй Рабба аҳолиси, фарёд қилинг! Қанорга ўраниб, марсия айтинг, Қайғудан баданингизни тилинг. Ахир, худойингиз Мўлах сургун қилинади, Руҳонийлару аъёнларингиз асирга олиб кетилади. Эй исёнкор қиз Оммон, Нечун кучинг билан мақтанасан? Сенинг кучинг қирқилади! Сен бойлигингга ишонасан, «Бизга ҳужум қилишга ким журъат этар?» дейсан. Мен Ўзим сенга ҳар томондан даҳшат соламан, — деб айтмоқда Сарвари Олам — Раббий. — Ҳаммангиз тумтарақай бўлиб қочасизлар, Қочоқларни ҳеч ким тўплай олмайди. Аммо шундан сўнг Мен Оммон халқини яна фаровонликка эриштираман.” Эгамизнинг каломи шудир. Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди: “Эй инсон, Оммон халқига юзлан, уларга қарши башорат қил. Оммон халқига айт: «Эгамиз Раббийнинг сўзларини эшитинг! Эгамиз Раббий шундай демоқда: муқаддас масканим ҳаром қилинганда, Исроил юрти хароб бўлганда, Яҳудо халқи сургун қилинганда, сизлар: ‘Аҳа!’ дея хурсанд бўлган эдингизлар. Шунинг учун Мен сизларни шарқдаги кўчманчилар қўлига топшираман. Улар юртингизда қароргоҳлар қуриб, чодирларини тикадилар, ҳосилингизни еб, сутингизни ичадилар. Мен пойтахтингиз Раббани туялар учун даштга айлантираман. Бутун юртингизни қўйлар учун қўра қиламан. Ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар. Эгамиз шундай демоқда: “Оммон халқи гуноҳ устига гуноҳ қилди, Мен уларни жазосиз қолдирмайман. Ахир, улар ҳудудини кенгайтириш учун Гиладга ҳужум қилдилар, Ўшанда ҳомиладор аёлларнинг қоринларини ёрдилар. Шундай экан, Мен Рабба шаҳрининг деворига ўт қўяман, Олов Рабба қалъаларини куйдириб ташлайди. Ўша куни жангдаги ҳайқириқлар фалакни тутади, Жанг бўрон каби авж олади. Оммон шоҳи сургун қилинади, У билан бирга мулозимлар ҳам олиб кетилади.” Эгамизнинг каломи шудир.
Выбор основного перевода