Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Самода ҳукмрон бўлган Раббий эса Уларни масхаралаб, устидан кулади. Шунинг учун бошингизга фалокат келганда, мен ҳам куламан. Ваҳимага тушганингизда, мазах қиламан. Шунда ғазабимдан тушаман, қаҳримни сизларга сочиб бўлганимдан кейингина таскин топаман. Қаҳримни сизларга сочиб бўлганимдан кейин, Мен, Эгангиз, рашк устида гапирганимни сизлар билиб оласиз. Ана ўшанда даштдаги ҳамма дарахтлар Эгангиз Мен эканлигимни билиб олади. Зотан, улкан дарахтларни йиқитадиган Менман. Паст дарахтларни баланд қилиб, ўстирадиган ҳам Менман. Кўкариб турган дарахтни қовжиратадиган ҳам, қовжираган дарахтни кўкартирадиган ҳам Менман. Буларни Мен, Эгангиз, айтдим! Айтганларимнинг ҳаммасини Ўзим амалга ошираман.»” Эй инсон, башорат қил. Кафтингни кафтингга уравер, Қилич халқимни қайта–қайта чопаверсин. Бу қирғин қиличидир, Қирғин–барот қиличидир. У халқимни ҳар томондан сиқиб келмоқда! Ноҳақ фойда кўрганингиз учун, қон тўкканингиз учун Мен ғазаб ичра кафтимни кафтимга ураман.
Выбор основного перевода