Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгам айтар: “Ҳа, самоларда Менинг қиличим пайдо бўлди. Мана, у Эдомга, Мен ҳалокатга ҳукм қилган халқнинг бошига тушади.” Эгамизнинг қиличи қонга булғанган. Қўзилар, эчкилар ёғига, қонига, Қўчқор буйрагининг ёғига тўйган. Ҳа, Бозрах шаҳрида Эгамизга қурбонлик бор, Эдом юртида катта қирғин бошланади. Одамларнинг юраги орқага тортиб кетди, Улар қўрқувдан қоқила бошлашди. Мен қиличимни қирғин учун ўрнатдим, Шаҳарнинг ҳар бир дарвозаси олдига қўйдим. Эҳ, мана қиличим ялтиратиб тозаланди. Одамларни қириш учун қинидан чиқарилди.
Выбор основного перевода