Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Яҳудо шоҳи Ёҳайихин Бобилга сургун қилинганига ўттиз етти йил бўлганда, Бобил тахтига Эвилмардух ўтирди. Эвилмардух ўша йилнинг ўн иккинчи ойи йигирма еттинчи куни Яҳудо шоҳи Ёҳайихинни зиндондан озод қилди. Эгамиз менга деди: “Шоҳга ва она маликага шундай дегин: «Тахтдан тушинглар, Ахир, чиройли тожингиз Бошингиздан тушиб кетди.» бурнингга узук, қулоқларингга сирға тақдим, бошингга гўзал бир тож кийдирдим. Ана ўшанда даштдаги ҳамма дарахтлар Эгангиз Мен эканлигимни билиб олади. Зотан, улкан дарахтларни йиқитадиган Менман. Паст дарахтларни баланд қилиб, ўстирадиган ҳам Менман. Кўкариб турган дарахтни қовжиратадиган ҳам, қовжираган дарахтни кўкартирадиган ҳам Менман. Буларни Мен, Эгангиз, айтдим! Айтганларимнинг ҳаммасини Ўзим амалга ошираман.»” Ҳукмдорларни тахтларидан туширди, Фақирларни эса юксалтирди.
Выбор основного перевода