Эгамиз менга деди: “Эй Еремиё, агар халқимдан бўлган бирорта одам, пайғамбар ёки руҳоний сендан: «Бу сафар Эгамиз бизга нима юкламоқчи?» деб сўраса, сен шундай деб жавоб бер: «Сизлар ўзларингиз Эгамизга юк бўлдингизлар. Энди У сизларни улоқтириб ташлайди.»
Бу исёнкор халқ гапингга қулоқ соладими, йўқми, Мен уларнинг олдига пайғамбарни юборганимни билиб қўйишсин.
“Бу исёнкор Исроил халқига шундай деб айт: «Маталнинг маъносини тушундингизми? Мен сизларга маъносини айтиб берай: Бобил шоҳи Қуддусга бостириб келди, у ердаги шоҳу аъёнларни ўзи билан Бобилга олиб кетди.
Одамлар мендан: — Нимага бундай қиляпсан? Бу билан бизга бирон нарса айтмоқчимисан? — деб сўрадилар.