Зидқиё йигирма бир ёшида шоҳ бўлиб, Қуддусда ўн бир йил ҳукмронлик қилди.
У Эгаси Худонинг олдида қабиҳ ишлар қилди. Эгамизнинг сўзларини аён қилган Еремиё пайғамбарга бўйин эгмади.
Шоҳ Навухадназар Зидқиёга Худонинг номи билан садоқат онтини ичдирган бўлса ҳам, Зидқиё Навухадназарга қарши исён кўтарди. У қайсарлик қилиб, Исроил халқининг Худосига — Эгамизга тавба қилишдан бош тортди.
Башорат. Малаки пайғамбар орқали Исроил халқига Эгамиз қуйидаги сўзларни аён қилди.