Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бобилликлар Қуддус деворини ёриб кирдилар. Улар Қуддусни ҳар томондан қуршаб олишган бўлсалар–да, Яҳудо сипоҳлари шоҳ билан бирга қочиб кетдилар. Улар тунда саройнинг боғи яқинидаги икки девор орасидаги дарвозадан чиқиб, Иордан водийси томонга қочган эдилар. Аммо Бобил сипоҳлари шоҳнинг орқасидан қувиб, Ерихо текислигида унга етиб олдилар. Бутун лашкар эса шоҳни ташлаб қочиб кетди. Шаҳарнинг қамал кунлари тугаганда, сочингнинг бир қисмини ғиштга чизилган шаҳар ўртасида ёндир. Иккинчи қисмини шаҳар атрофига сочиб ташлаб, қилич билан майдала. Учинчи қисмини эса шамолда учиртириб юборгин. Мен қиличимни яланғочлаб, шаҳар аҳолисини таъқиб қиламан. Қуддусда ота–оналар ўз фарзандларининг этини, фарзандлар эса ўз ота–оналарининг этини ейдилар. Мен сизларни жазолайман, омон қолганларингизни дунёнинг тўрт томонига тарқатиб юбораман. Халқингизнинг учдан бир қисми ўлату қаҳатчиликдан нобуд бўлади. Иккинчи қисми жангда, шаҳар ташқарисида қирилиб кетади. Қолган қисмини эса Мен тўрт томонга тарқатиб юбораман, қиличимни яланғочлаб таъқиб қиламан.
Выбор основного перевода