Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худо инсон эмаски, У ёлғон гапирса, У одам эмаски, фикрини ўзгартирса. У доим ваъдаси устидан чиқар! Ўз айтганларин албатта бажарар! Шомуил улғаяверди, Эгамиз доимо у билан бирга бўлди, Шомуил башорат қилган ҳамма нарсани Эгамиз рўёбга чиқарди. Мана, Эгамизнинг китобидан топиб, ўқинг: Ҳайвонлару қушлардан биронтаси йўқ бўлмайди, Уларнинг ҳаммаси жуфт–жуфт бўлади, Эгамизнинг Ўзи шундай амр этган, Унинг Руҳи ҳаммасини тўплади. Пайғамбарларингизнинг кўрган ваҳийлари сохта, кароматлари ёлғондир! Мен уларни юбормаганман, аммо улар ‘Эгамиз шундай демоқда’, деб гапирадилар. Яна ўз гаплари амалга ошишини кутадилар! Кўрган ваҳийлари сохта эмасми?! Айтган кароматлари ёлғон эмасми?! Мен уларга гапирмасам ҳам, ‘Эгамиз шундай демоқда’, деб айтишади! Шу сабабдан энди сизлар ёлғон ваҳийлар кўрмайсизлар, фол очиб юрмайсизлар. Мен Ўз халқимни чангалингиздан озод қиламан. Ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар.»” Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Ўша куни Довуд авлоди ва Қуддус аҳолиси учун бир булоқ очилади. Бу булоқ уларнинг барча гуноҳлари ва нопокликларини ювади. Ўша куни Мен бу юртдан барча бутларни йўқ қиламан. Ҳатто уларнинг номлари ҳам унутилади. Мен бу юртдан яна сохта пайғамбарларни ва уларни илҳомлантирадиган ёвуз руҳни олиб ташлайман. Агар яна сохта пайғамбар чиқса, ўз ота–онаси унга шундай дейди: — Сен энди яшамайсан, чунки сен Эгамиз номидан ёлғон гапларни гапиряпсан. Ўша пайғамбар яна башорат қилганда ўз туққан ота–онаси уни найза санчиб ўлдиради. Ўша куни сохта пайғамбарларнинг ҳар бири ўзларининг башоратларидан уятга қоладилар. Улар энди халқни алдамайдилар, пайғамбарларнинг жундан тўқилган кийимларини киймайдилар.
Выбор основного перевода