Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қуддусда омон қолганлар, Ўша Сион шаҳрида қолганлар “Муқаддас” деб аталади. Улар Қуддусда ҳаёт китобига ёзилган. Кўплаб халқлар бу шаҳар олдидан ўтаётиб, бир–бирларидан: «Нега Эгамиз бундай буюк шаҳарни шу кўйга солган экан–а?» деб сўрайдилар. Уларга шундай жавоб беришади: «Шаҳар аҳолиси ўзларининг Эгаси Худо билан тузган аҳдини бузди. Бошқа худоларга сажда қилиб, хизмат қиладиган бўлди.»” Мен баъзи бир одамларнинг жонини қирғиндан сақлаб қоламан. Бироқ уларни бошқа юртларга, бегона халқлар орасига қувиб юбораман. Улар бегона халқлар орасига сургун қилинганда Мени эслайдилар. Мени рад этган вафосиз қалбларию бутлар кетидан қараган ҳирсли кўзлари дилимга қанчалик озор етказганини тушуниб оладилар. Улар қилган қабиҳликлари ва жирканч ишлари учун ўзларидан–ўзлари ҳазар қилиб, нафратланадилар. Ўшанда Эгаси Мен эканлигимни билиб оладилар. Бошларига келадиган фалокат ҳақида Мен уларни жиддий огоҳлантирганимни билиб оладилар.»” Аммо баъзи эркагу аёллар омон қоладилар. Улар қочиб, сизларнинг олдингизга, Бобилга келадилар. Ўшанда уларнинг юриш–туришини, қилмишларини ўзларингиз кўриб, Мен Қуддус устига юборган ҳамма кулфатлардан таскин топасизлар. Бутун юрт халқининг учдан икки қисми ҳалок бўлади, — деб айтмоқда Эгамиз. — Учдан бир қисми эса тирик қолади.
Выбор основного перевода