Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
У шундай деди: “Бор, мана шу халққа айт: «Хўп, тинглайверинглар, барибир, тушунмайсиз, Қарайверинглар, барибир, англаб етмайсиз.» Эй Ишаё, бу халққа гапир. Сўзларинг уларнинг ақлини ўтмас қилади, Гапларинг дастидан қулоқлари гаранг бўлади, Уларнинг кўзлари юмилиб қолади. Шунда кўрмай қолади кўзлари, Эшитмай қолади қулоқлари, Англамай қолади ақллари, Улар Менга қайтмайдилар, Улар шифо топмайдилар.” Сизларнинг кўзингиз бор, аммо кўрмайсизлар, Қулоғингиз бор, аммо эшитмайсизлар. Эй ақлсиз, бефаросат одамлар, Гапларимни эшитинглар! Бу исёнкор халқ гапингга қулоқ соладими, йўқми, Мен уларнинг олдига пайғамбарни юборганимни билиб қўйишсин. Сен эса, эй инсон, улардан ҳайиқма, уларнинг гапларидан қўрқма. Атрофингни янтоғу тиканаклар ўраб олса ҳам, чаёнлар орасида яшасанг ҳам қўрқма. Уларнинг гапларидан чўчима, уларнинг важоҳатидан даҳшатга тушма. Бу исёнкор халқ сенга қулоқ соладими, йўқми, уларга Менинг гапларимни етказ. Сен эса, эй инсон, бу исёнкор халққа ўхшама. Оғзингни оч. Мен сенга берадиган нарсани егин. Одамларга масаллар билан гапираётганимнинг сабаби шуки, улар қараб туриб кўрмайдилар, қулоқ солиб туриб, эшитмайдилар ва англамайдилар. Ишаёнинг башорати уларда бажо бўлган: «Сизлар тинглаб турасиз–у, лекин ҳеч тушунмайсиз, Қараб турасиз–у, аммо ҳеч англаб етмайсиз.
Выбор основного перевода