Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Увиллашар сиртлонлар қалъаларда, Чиябўрилар гўзал саройларда. Ўша вақт яқин орада келади, Ўша кун келмасдан қолмайди.” Менинг оғзимдан чиққан сўз шундай бўлади, Менга бўм–бўш қайтиб келмайди. Менинг хоҳиш–иродамни ўша сўз бажаради, Қайси ниятда юборсам, Ўшани бажо қилади. “Эй инсон, сен исёнкор халқ орасида яшаб юрибсан. Уларнинг кўзлари бор, аммо кўрмайдилар, қулоқлари бор, аммо эшитмайдилар, чунки улар исёнкор халқдир. Шунинг учун уларга бориб айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: айтган бирорта сўзим кечикмайди, ҳаммаси амалга ошади! Эгамиз Раббийнинг каломи шудир.»” Ҳа, Сен бизни ва раҳнамоларимизни огоҳлантирган эдинг! Сўнг айтганларингни қилиб, бошимизга шундай фалокатлар ёғдирдингки, Қуддусда юз берган бундай даҳшатли фожиани ёруғ дунё ҳали кўрмаган эди. Атрофдаги халқларга назар солинглар! Уларга яхшилаб қаранглар! Кўрганингиздан ҳайратда қоласизлар. Сизнинг даврингизда Мен шундай бир иш қиламанки, агар эшитсангиз қулоғингизга ишонмайсизлар.
Выбор основного перевода