Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Зеро, Эгамиз шундай деган эди: “Бутун юрт вайрон бўлади, Лекин юртни бутунлай йўқ қилиб юбормайман. Эгамиз шундай деди: “Мен Қуддусни вайрон қиламан, Бу ерни чиябўриларнинг маконига айлантираман. Яҳудо шаҳарлари ҳувиллаб қолади, У ерда биронта ҳам одам қолмайди.” Мен сизларни хонавайрон қиламан. Ён–атрофда яшовчи халқлар ҳамда ўтган–кетган одамлар сизларни мазах қиладилар. Ҳамма шаҳарларингизни яксон қиламан, саждагоҳларингизни вайрон этаман. Шунда қурбонгоҳларингиз бузилади, бутларингиз парча–парча қилинади, тутатқи қурбонгоҳларингиз қўпориб ташланади, қўлларингиз яратган ҳамма нарса супуриб ташланади. Шунинг учун Мен сизларга қақшатқич зарба бераман, Гуноҳларингиз учун сизларни хароб қиламан.
Выбор основного перевода