Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бобилликлар Қуддус деворини ёриб кирдилар. Улар Қуддусни ҳар томондан қуршаб олишган бўлсалар–да, Яҳудо сипоҳлари шоҳ билан бирга қочиб кетдилар. Улар тунда саройнинг боғи яқинидаги икки девор орасидаги дарвозадан чиқиб, Иордан водийси томонга қочган эдилар. Аммо Бобил сипоҳлари шоҳнинг орқасидан қувиб, Ерихо текислигида унга етиб олдилар. Бутун лашкар эса шоҳни ташлаб қочиб кетди. Бобил сипоҳлари шоҳ Зидқиёни ушлаб, Ривло шаҳрига Бобил шоҳи ҳузурига олиб келдилар. Бобил шоҳи Зидқиёни ҳукм қилди. Зидқиёнинг кўзи олдида ўғилларини қатл қилиб, ўзининг кўзларини ўйиб олдилар. Кейин уни кишанлаб, Бобилга олиб кетдилар. Кеч тушганда, уни елкангга ортиб, йўлга туш. Тарк этаётган юртингни кўра олмаслигинг учун юзингни ёпиб ол, чунки халқ томоша қиладиган бу намойиш улар учун бир тимсол бўлади.” Ҳизқиёл сизлар учун бир аломат бўлади, у ҳозир нима қилаётган бўлса, сизлар ҳам шуни қиласизлар. Ўша вақт келганда бу ишларни Мен, Эгангиз Раббий, қилганимни билиб оласизлар.”
Выбор основного перевода