Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Зидқиёнинг кўзи олдида ўғилларини қатл қилиб, ўзининг кўзларини ўйиб олдилар. Кейин уни кишанлаб, Бобилга олиб кетдилар. Эй олам аҳли, сизни ваҳима, Тузоқ ва чоҳ кутмоқда. Ваҳимали овозни эшитиб қочган чуқурга тушар, Чуқурдан чиққан эса тузоққа илинар, Осмоннинг қопқаси очилади, Ернинг пойдевори титраб кетади. Зидқиёнинг эса кўзларини ўйиб, уни кишанлаб қўйди. Бобил шоҳи уни ўзи билан Бобилга олиб кетди. Зидқиё умрининг охиригача зиндонда ётди. Мен, Эгангиз Раббий, барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, бундай шоҳ Бобилда жон беради. Гарчи Бобил шоҳи уни тахтга чиқарган бўлса–да, у Бобил шоҳи билан тузган сулҳни бузди, ичган қасамини назар–писанд қилмади. Мен унинг устига тўр ташлайман, уни Ўз тузоғимга тушираман. Менга хиёнат қилгани учун уни Бобилга олиб бориб, у ерда адабини бераман. Эгамиз Раббий шундай демоқда: Бир талай халойиқ йиғилганда, Мен устингга тўр ташлайман. Улар эса сени қирғоққа тортиб чиқаришади.
Выбор основного перевода