Уларни ёт халқларнинг қўлига берди, Ғанимлари улар устидан ҳукмрон бўлди.
Эй Қуддус аҳли, Мен Ўзим сизларга қарши чиқаман, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. — Халқларнинг кўзи олдида сизларни жазолайман.
Мен ўша бойликларни келгиндиларга ўлжа қилиб бераман, дунёнинг фосиқларига талатаман. Улар Исроил халқининг бор бисотини ҳаром қиладилар.