Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз менга Ўз сўзини яна аён қилиб деди: — Нимани кўряпсан? — Шимол томонда қайнаб турган бир қозонни. Қозон биз томонга ағдарилай–ағдарилай деб турибди, — дедим. Нега энди Онотўтлик Еремиёга индамай юрибсиз? У сизларнинг орангизда ўзини пайғамбар қилиб кўрсатиб юрибди–ку! У Бобилга, бизга мактуб жўнатиб, мактубида: “Сизлар узоқ йиллар давомида сургунда яшайсизлар. Ўзларингизга яшаш учун уйлар қуринглар, боғ–роғлар яратинглар, мевасидан тановул қилинглар”, деб ёзибди. “Эй инсон, Исроил юртида айтилаётган, «кунлар ўтяпти, башоратлар эса пучга чиқяпти» деган мақолни эшитгансан. “Эй инсон! Исроил халқи сен айтган башоратлар узоқ келажакка тааллуқли, деб ўйлаяпти. Бу исёнкор халқимга матал сўзлаб айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: ўчоққа ўт ёқинг, қозонга сув қуйинг. Эгамиз Раббий шундай деб айтмоқда: қотиллар шаҳри Қуддуснинг ҳолига вой! Бу шаҳар қасмоқли қозон кабидир, унинг қасмоғи кетмайдиган бўлиб қолган. Қани, қозонни бир чеккадан бўшатинг, қўлингизга нима илинса, олиб кетаверинг. шундай дейдилар: “Раббимиз Исо келаман деб, сўз берган эди. Қани У?! Мана, ота–боболаримиз дунёдан ўтиб кетганларидан бери, ҳеч нарса ўзгармади. Дунё бино бўлганидан бери, ҳамма нарса шундайлигича турибди.”
Выбор основного перевода