Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй Сарвари Олам, Сен адолат билан ҳукм қиласан, Инсоннинг юрагини, хаёлларини синайсан. Душманларимдан ўч олганингни кўрай, Даъвоимни Ўзинг ҳал қил! Эгамиз шундай демоқда: “Мана, Мен талай душманни юборяпман. Улар халқимни балиқчилар каби, тутиб оладилар. Ўша душманлар кетидан бошқаларини жўнатаман, улар овчилар каби, халқимни ҳар бир тоғда, ҳар бир тепаликда, қояларнинг жарликларида овлайдилар. Овоз менга гапираётганда, Руҳ ичимга кириб, мени турғизиб қўйди. Мен гапнинг давомини тингладим. Руҳ вужудимга кириб, мени оёқларимга турғизиб қўйди. Сўнг Эгамиз менга шундай деди: — Уйингга кириб, эшикларни ичидан қулфлаб ол. Сизлар ичингизда: ‘Бошқа халқларга ўхшасак эди, ёғоч ва тошга сиғинадиган эллардай бўлсак эди’, деб ният қиласизлар. Аммо бу ниятингиз амалга ошмайди. Эгамиз Раббий шундай демоқда: эй Гўг, ўша куни сен ёмон хаёлларга бериласан, ёвуз режалар туза бошлайсан.
Выбор основного перевода