Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй Худо, менда тоза юрак яратгин, Содиқ қалбни менга яна бир бор бергин. Қалбларига Мени билиш истагини соламан, улар Мени Эгамиз деб тан оладилар. Бутун қалблари билан Менга қайтадилар. Улар Менинг халқим бўлади, Мен эса уларнинг Худоси бўламан.” Менга қарши қилган гуноҳларингиздан воз кечинглар. Ўзларингиз учун янги юрак ва янги руҳ олинглар! Нима учун сизлар ўлишингиз керак, эй Исроил халқи?! Сизларга янги юрак бериб, қалбингизни янги руҳга тўлдираман. Бағрингиздаги тош юракнинг ўрнига юмшоқ юрак бераман. Ичингизга Ўз Руҳимни соламан. Сизлар фармонларимга риоя қиладиган, қонун–қоидаларимни битта қолдирмай бажарадиган бўласизлар. Мен, Сарвари Олам, Ўз Руҳим билан пайғамбарлар орқали сўзларимни аён қилганман. Аммо халқим юрагини тош қилиб, қонун ва ўгитларга қулоқ солмади. Шунинг учун Мен жуда қаттиқ ғазабландим. Имонга келганлар якдил ва ҳамжиҳат эдилар. Улардан биронтаси ўзига қарашли бирон нарсани “Бу меники”, деб айтмас, бор мол–мулкларини умумий деб билишарди. Очиқ кўриниб турибдики, бизнинг хизматимиз туфайли ёзилган Масиҳнинг мактуби сизларсиз. Бу мактуб сиёҳ билан эмас, балки барҳаёт Худонинг Руҳи орқали ёзилган, тош лавҳаларга эмас, балки инсон қалбининг лавҳаларига ёзилгандир.
Выбор основного перевода