Жонли мавжудотлар юрганда, ёнларидаги ғилдираклар ҳам ҳаракатга келарди. Ердан кўтарилганда, ғилдираклар ҳам улар билан бирга кўтариларди.
Мен буни томоша қилиб турганимда, карублар қанотларини ёздилар, замин узра кўтарилиб, ғилдираклари билан бирга уйдан чиқиб кетдилар. Карублар Эгамиз уйининг шарқий дарвозаси ёнида тўхтаб қолдилар. Исроил Худосининг улуғворлиги уларнинг устида эди.