Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Сизларни шаҳардан ҳайдаб чиқариб, ажнабийларнинг қўлига топшираман. Сизларни шу йўсин жазолайман. Бу исёнкор халқимга матал сўзлаб айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: ўчоққа ўт ёқинг, қозонга сув қуйинг. Эгамиз Раббий шундай деб айтмоқда: қотиллар шаҳри Қуддуснинг ҳолига вой! Бу шаҳар қасмоқли қозон кабидир, унинг қасмоғи кетмайдиган бўлиб қолган. Қани, қозонни бир чеккадан бўшатинг, қўлингизга нима илинса, олиб кетаверинг. Қани, кўпроқ шох–шаббаларни йиғайин, катта олов ёқайин! Гўшт обдан пишсин, шўрваси қайнаб йўқ бўлсин. Суяклар эса оловда ёниб куйиб кетсин. Қозонни бўшатайин, кўмир устига қўяйин! Темир қозонни қизаргунча қиздирайин. Ичидаги ифлосликлари эриб кетсин, қасмоқлари оловда куйиб, йўқ бўлсин. Сиз халқимнинг этини ейсиз, Терисини шилиб, суякларини майдалайсиз, Қозонга солинадиган гўштдай уларни нимталайсиз.
Выбор основного перевода