Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Бу жамоадан нари тур, Мен уларни ҳозирнинг ўзидаёқ йўқ қилиб юбораман. Аммо Мусо билан Ҳорун ерга мук тушди. Улар буйруқни бажаргани кетганларида, мен ёлғиз ўзим қолдим. Мен ерга мук тушиб, Худога илтижо қилдим: — Ё Эгам Раббий! Сен ғазабингни Қуддусга сочиб, Исроилнинг қолган–қутган халқини ҳам йўқ қилиб юбормоқчимисан? Руҳ мени кўтариб, Эгамиз уйининг шарқий дарвозасига олиб борди. Дарвоза ёнида мен йигирма беш нафар кишини кўрдим. Уларнинг орасида халқ раҳнамоларидан Аззур ўғли Язаниё ва Бинаё ўғли Пилатиё бор эди. Ханониё бу сўзларни эшитиши биланоқ ерга йиқилиб жон берди. Бу воқеани эшитганларнинг ҳаммаси қаттиқ ваҳимага тушиб қолди.
Выбор основного перевода