деди: — Бориб шаҳарнинг ҳамма жойини айланиб чиқ. Шаҳарда қилинаётган жирканч ишлардан сиқилиб, зорланган кишиларнинг пешанасига белги қўй.
Қуролланган олти кишига эса Эгамизнинг шундай деганини эшитдим: — Унга эргашинглар. Бутун шаҳарни айланиб чиқинглар. Одамларни ўлдиринглар, уларга ачинманглар, раҳм қилманглар.
Қарияларни, йигиту қизларни, аёлу болаларни — ҳаммасини ўлдиринглар, аммо пешанасига белги қўйилган биронта одамга ҳам зарар етказманглар. Буйруғимни бажаришни шу ердан, муқаддас масканимдан бошланглар. Шундай қилиб, улар қирғинни Эгамизнинг уйи олдида бўлган оқсоқоллардан бошладилар.
Мен эса уларга ачинмайман, раҳм қилмайман. Қилган барча қилмишларига яраша жазосини бераман.