Бу халқ учун занжирлар тайёрланг! Зеро, юртда қотиллик авжига чиққан. Қуддус шаҳри зўравонликка тўлган.
унга шундай деб айт: «Эгамиз Раббий демоқда: эй Қуддус, сен ўз кўчаларингда қон тўкиб, бошингга бало орттирдинг. Бутлар ясаб, ўзингни булғадинг.
Тўкилган ўша қон учун сен айбдор бўлдинг, ясаган бутларинг билан булғандинг. Ҳалокат кунингни яқинлаштирдинг. Ўз ҳаётингга якун ясадинг! Шу боис халқлар сени мазах қилишларига, юртлар устингдан кулишларига Мен йўл қўяман.