Шунда эҳтиёт бўлинглар, уларнинг удумларини қилиб, тузоққа тушиб қолманглар. “Бу халқлар худоларига қандай хизмат қилган экан–а?! Мен ҳам улардай қиламан”, деб уларнинг худолари ҳақида суриштирманглар.
Аммо у қонун–қоидаларимга қарши чиқди, атрофдаги халқлардан кўра, кўпроқ қабиҳлик қилди. У қонун–қоидаларимни рад этди, фармонларимга бўйсунмади.”
Шунинг учун Эгамиз Раббий Қуддусга айтмоқда: “Сизлар бадкирдорликда атрофингиздаги халқлардан ҳам ўтиб тушдингиз. Фармонларимга бўйсунмадингиз, қонун–қоидаларимга риоя қилмадингиз. Ахлоқсизликда бошқа халқлардан баттар бўлдингиз.