Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳолингга вой, эй Мўаб халқи! Тамом бўлдингиз, Хамўш ихлосмандлари! Хамўш қочқин қилди ўғилларингизни, Амор халқининг шоҳи Сихўнга асир қилди Сизнинг қиз–жувонларингизни. Қуддуснинг шарқидаги тепаликда Мўаб халқининг макруҳ худоси Хамўшга ва Оммон халқининг макруҳ худоси Мўлахга саждагоҳ қурди. Сулаймон Мендан юз ўгириб, Сидоннинг худоси Аштаретга, Мўабнинг худоси Хамўшга, Оммоннинг худоси Мўлахга сажда қила бошлади. Отаси Довудга ўхшамади, олдимда тўғри ишлар қилмади, фармонларимга ва қонун–қоидаларимга риоя қилмади, йўлларимдан юрмади. Улар эгилди, бирга тиз чўкди, Улар энди юкни қутқара олмайди, Ўзлари эса асир бўлиб кетади. Улар ҳосилингизни, нонингизни еб битиришади, Ўғил–қизларингизни ўлдиришади. Мол–қўйларингизни бўғизлашади, Узумзору анжирзорларингизни йўқ қилишади. Суянган мустаҳкам шаҳарларингизни Лашкарлари вайрон қилишади.” Эгамиз шундай деб айтмоқда: “Донолар донолиги билан мақтанмасин. Кучлилар кучи билан мақтанмасин. Бойлар бойлиги билан мақтанмасин. Дод сол, эй Хашбон! Ай шаҳри вайрон бўлди! Эй Рабба аҳолиси, фарёд қилинг! Қанорга ўраниб, марсия айтинг, Қайғудан баданингизни тилинг. Ахир, худойингиз Мўлах сургун қилинади, Руҳонийлару аъёнларингиз асирга олиб кетилади. Эй исёнкор қиз Оммон, Нечун кучинг билан мақтанасан? Сенинг кучинг қирқилади! Сен бойлигингга ишонасан, «Бизга ҳужум қилишга ким журъат этар?» дейсан.
Выбор основного перевода