Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бу халқнинг оғир бўйинтуруғини, Елкасидаги таёғини Сен синдириб ташлагансан. Золимларнинг калтагини Мидиён халқи каби, Мағлуб қилгансан. Эгам синдирди фосиқларнинг таёғини, Ҳукмдорларнинг ҳассасини! Сарвари Олам шундай демоқда: “Энди қулоқ солинг! Йиғичи аёлларни чақириб келинг, Уларнинг энг моҳирлари келсин.” Халқ шундай деди: “Уларга айтинг, тезроқ келсин. Биз учун марсия айтишсин, Кўзимиздан ёшлар оқсин, Киприкларимиздан сувлар тўкилсин. Ана, Қуддусдан фарёд эшитилмоқда: «Хонавайрон бўлдик! Қандай шармандагарчилик! Юртимизни тарк этишга мажбурмиз, Уйларимиз вайрон бўлди.»” Эй аёллар, Эгамизнинг сўзини эшитинг, Унинг оғзидан чиққан ҳар бир сўзига қулоқ солинг. Қизларингизга марсия айтишни ўргатинг, Бир–бирингизга йиғи қўшиғини ёдлатинг.
Выбор основного перевода