Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ёҳайихин ташлаб юбориладиган синиқ хумдай бўлиб қолади, Ҳеч кимга керак бўлмайдиган сопол идишга ўхшаб қолади. У болалари билан сургун бўлади! Ўзи билмаган юртга улоқтириб ташланади! Эй чўпонлар, уввос солиб йиғланглар! Эй йўлбошчилар, кулга беланинглар! Бўғизланадиган кунингиз етиб келди, Жасадларингиз ерда сочилиб ётади, Чилпарчин бўлган қимматбаҳо кўзадай бўлади. Қуддус аҳолиси шундай деди: “Бобил шоҳи Навухадназар бизни ғажиди, эзди, Бизни бўм–бўш идишдай қилиб қўйди. У аждарҳодай бизни ямлади, Лаззатли нарсаларимиз билан қорнини тўйғизди, Кейин эса бизни тупуриб ташлади.”
Выбор основного перевода