Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Фароғатда яшаганингда, сенга гапирдим, Сен эса «Гапингга қулоқ солмайман!» деб айтдинг. Ҳа, ёшлигингдан шу йўлни тутгансан, Гапимга сен кирмагансан. Душманлар Исроил юртини хароб қилган, Узумзорларини пайҳон этган. Бироқ Эгамиз тиклар Ёқуб наслининг улуғворлигини, Ҳа, Исроил халқининг буюклигини. Босқинчи сенга ҳужум қилди, эй Найнаво! Қани бўл, қўриқла қўрғонларингни, Йўлдан узма сен кўзингни. Йиғиб олгин бор кучингни, Жангга боғла белингни. Мен ўша куни бир чироқ оламан, Қуддуснинг ҳар бир бурчагини текшириб чиқаман. «Эгамизнинг қўлидан на яхшилик, на ёмонлик келади», деб Ўйлаганларнинг жазосини бераман. Гуноҳга ботиб ўтирган Бепарво одамларни жазолайман. Анави халқлардан эса қаттиқ ғазабдаман, чунки Ўз халқимдан озгина жаҳлим чиққанда, улар халқимнинг бошига тушган кулфатни янада орттиришди. Энди эса ўзича тинч яшаб юришибди.
Выбор основного перевода