Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мўаб халқи ўз худосининг уйига чиқди фарёд қилгани, Ҳа, Дибонликлар саждагоҳига чиқди нола қилгани. Ҳар бирининг сочлари қирилган, Ҳар бирининг соқоли олинган, Наво ва Мидаво шаҳарлари учун Мўаб нола чекар. Кўчаларда халқ қанорга ўранган. Томларда, хиёбонларда фарёд қилиб, Ҳаммаси кўз ёшларини тўкар. Ғазо аҳолиси қайғудан сочларини қирдиради, Ашқалон одамларининг дами ичига тушиб кетади. Эй Филист забардастларининг омон қолганлари! Қачонгача ғам чекиб, баданингизни тиласиз?! Қиз Қуддуснинг оқсоқоллари Сукут сақлаб ерда ўтирибди. Бошларидан улар тупроқ сочган, Ўзлари қанорга ўранган. Бошларини солиб қуйи Ўтирибди Қуддус қизлари. Улар қайғудан қанорга ўранишади, даҳшат уларнинг ёпинчиғи бўлади. Улар сочларини қирдиришади, юзлари шувут бўлади.
Выбор основного перевода