Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Энди бориб, Омолек халқига ҳужум қил. Уларга қарашли ҳамма нарсани тамоман йўқ қилиб ташла, ҳеч нарсасини аяма. Эркагу аёл, бола–чақа, молидан тортиб, қўйигача, туясидан тортиб, эшагигача ҳаммасини ўлдир.” Шоул ва унинг одамлари Ўгахни ҳамда унинг энг яхши қўй–молларини, бузоқ–қўзиларини, жамики яхши нарсаларини аяб, сақлаб қолишди. Уларни бутунлай йўқ қилиб ташлашни исташмади. Фақат арзимас, нуқсонли ҳайвонларини йўқ қилишди. “Шоулни шоҳ қилиб тайинлаганимга пушаймонман. У Мендан юз ўгирди, амрларимни бажо қилмади.” Шомуил хафа бўлиб, тун бўйи Эгамизга ёлвориб чиқди. Пайғамбар шоҳга деди: — Эгамиз шундай айтмоқда: “Модомики, Мен ўлимга маҳкум этган одамни сен қўлингдан чиқариб юборган экансан, унинг жони эвазига сенинг жонингни оламан, унинг халқи ўрнига сенинг халқингни жазолайман.” Уларга айт: «Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай демоқда: ушбу аҳд шартларига риоя қилмаган ҳар бир одам лаънати бўлсин! Филист халқи шундай деб ёлворади: “Шўримиз қурсин! Эй Эгамизнинг қиличи! Қачон тиниб–тинчийсан сен?! Бўлди етар, тинчлана қол! Қинингга кир, дамингни ол!” Эвоҳ, Эгамизнинг Ўзи амр этган бўлса, Қандай дам олсин у қилич?! “Ашқалон шаҳрига ва соҳилга ҳужум қил” деган бўлса, Қандай тинчлансин у қилич?! Шунинг учун, эй азиз биродарларим, ҳеч иккиланмай, имонингизда маҳкам туринглар. Ҳамиша Раббимиз Исога хизмат қилишга бағишланиб, янада ғайратли бўлинглар. Ахир, Раббимиз йўлида қилган меҳнатингиз самарасиз қолмаслигини биласизлар–ку!
Выбор основного перевода