Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эвоҳ, кўрганларимдан ичимда оғриқ турди, Туғаётган аёл каби азоблар мени қамради. Икки букилдим эшитганларимдан, Даҳшатга тушдим кўрганларимдан. Қани, сўраб кўринг: Эркак киши туғадими? Нега унда мен кўрган ҳар бир кучли эркак Дард тутган аёлдай белини ушлаб олган? Нега ҳар бир эркакнинг юзи бўздай оқарган? Қаранглар! Душман бургутдай Бозрахга ҳужум қилмоқда. Қанот кериб шаҳар узра парвоз этмоқда. Ўша куни Эдом лашкари дард тутган аёл каби ваҳимага тушади.” Дамашқ мадорсиз қолади, Орқага қочмоқчи бўлади, Бутун вужудини ваҳима қамраб олади. Дард тутган аёлдай азобу қийноқда қолади. Энди эса нечун фарёд қиляпсан? Нима бўлди, ҳукмдоринг йўқмиди?! Нечун тўлғоқ тутган аёл каби азобланяпсан? Маслаҳатчинг нобуд бўлдими?!
Выбор основного перевода