Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ахир, Оссурия шоҳи шундай деган эди: «Ўз кучим билан буларни амалга оширдим, Донолигим билан қилдим, ахир, идроклиман. Халқларнинг чегарасини йўқ қилдим, Уларнинг хазиналарини ўлжа қилиб олдим. Қудратли шоҳларини тахтдан улоқтирдим. Қуш инига қўл суқиб тухум йиққани каби, Халқларнинг бойликларини тўпладим. Ташлаб кетилган тухумларни қандай тўпласалар, Жамики юртларни мен шундай йиғиб олдим. Ё қанот қоққан, оғзин очган, Ё овозин чиқарган биров бўлмади.»” Болта мақтанарми уни ишлатганга?! Арра ўзини мақтайдими уни қўлга олганга?! Калтак ушлаганни калтакнинг ўзи кўтарадими?! Ҳасса ўзини ушлаганни кўтарадими?! Эй Оссурия, Шу боис Сарвари Олам — Раббий Оғир хасталикни юборар паҳлавонларингиз орасига. Касалликларининг қизғин палласида Уларнинг баданларидан ўт чиқади, Улар гўё лов–лов этиб ёнади.
Выбор основного перевода