Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бугун Эгангиз Худонинг мен сизларга айтаётган амрларини битта қолдирмай бажарсангиз, Эгамиз сизларни дум эмас, бош қилади. Сизлар пастда эмас, баландда бўласиз. Эҳ, Қуддусдан Исроилга нажот келсайди! Эгамиз Ўз халқини яна фаровонликка эриштирса, Ёқуб насли шод бўлгай, Исроил севингай! Халқингга нажот бер, эй Эгам, Ўз элатингга барака бергин. Уларнинг чўпони бўлгин, То абад уларга ғамхўрлик қилгин. Нажот бер бизга, ёлворамиз, эй Эгам! Муваффақият бер, ўтинамиз, эй Эгам! Шундай кунлар келадики, Эгамизнинг уйи турган тоғ Тоғларнинг энг юксаги бўлиб, қарор топади. Бу тоғ ҳаммасидан ҳам баланд бўлади, Ҳамма халқлар у ерга дарёдай оқиб келади. Хитоб қилинг, ҳайқиринг шодликдан, эй Қуддус аҳли, Буюкдир орангиздаги Исроил халқининг Муқаддас Худоси. Яҳудо халқининг қутулиб қолганлари яна илдиз отиб, мева беради. Уларнинг насли халқлар орасида машҳур бўлади, Уларнинг зурриёти эллар орасида донг таратади, Кўрганларнинг ҳаммаси уларни «Эгамиз барака берган халқ» деб тан олади.” Яратаётган ишларим туфайли То абад шодланинг, хурсанд бўлинг. Мен Қуддусни шодлик қилиб, Халқини қувонч қилиб яратяпман.
Выбор основного перевода