Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен сизларга юз бураман, Ўзим сизларга ғамхўрлик қиламан. Ерларингиз шудгор қилинади, экинлар экилади. Мен Исроил аҳолисини кўпайтираман. Бутун Исроил хонадонини сон–саноқсиз қиламан. Ҳувиллаган шаҳарларга одамлар кўчиб келади, вайроналар қайта тикланади. Нафақат одамларнинг, балки мол–қўйларнинг ҳам сони беҳад кўпаяди. Улар кўпайиб, баракали бўлади. Юртингиз илгаригидай одамларга тўлиб–тошади. Мен сизларни олдингидан ҳам аълороқ ҳаётга эриштираман. Ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар. Ҳа, Мен Йизрилни Ўзим учун бу юртга ўтқазаман. Лўруҳамога, яъни «Раҳмдан бебаҳра» деганга раҳм қиламан, Лўёмини, яъни «Халқим эмас» деганни «Ўз халқим» деб атайман. У эса «Худойим» деб чақирар Мени.”
Выбор основного перевода